Псориаз даволаш

Терининг сурункали, қайталаниб турувчи хасталиги ҳисобланган псориазнинг келиб чиқишида наслий омиллар муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, 40 фоиз ҳолларда бу касаллик авлоддан авлодга ўтиши аниқланган. Псориазга олиб келувчи ва уни ривожлантирувчи омиллар (стресслар, вируслар, бактериал инфекциялар, моддалар алмашувининг бузилиши, иммунологик ҳолатнинг ўзгари�ши сингарилар)ни ҳар бир киши билиб қўйгани маъқул. КЕЧИШИ. Псориаз терида тугунчалар тошиши билан кечади. Тошмалар асосан бошнинг сочли қисми, қўл-оёқлар ва тананинг букиб ёзиладиган соҳаларида жойлашади. Тугунчалар аниқ чегарали, ясси, пушти-қизғиш рангли бўлиб, юзалари кумушсимон-оқиш кепаклар билан қоп�ланади. Тугунчалар ўлчами турлича, нуқтадек, мошдек, нўхатдек бўлади, кейинчалик катталашиб, бир-бирлари билан қўшилиб кетади.

Псориазнинг клиник кечишида уч босқич (прогрессив, стационар ва регрессив) фарқланади. Прогрессив (бошланғич) босқичида майда тўқ-қизил рангли тугунчалар ҳосил бўлади, улар ён-атрофга қараб ўсади, кенгайиб, сўнг марказий қисмларида кепакланишлар кузатилади. Бу босқичда айрим беморларда қичишишлар кузатилади, турли стресслар, микротравмалар таъсирида касаллик авж олади ва тошмалар бутун тери юзасини қоплаб олиши мумкин. Касалликнинг стационар босқичида тугунчалар йирик, ясси, оч-пушти тусда бўлиб, уларнинг юзаси бўйлаб кепакланиш кўпаяди. Беморни қичишиш камроқ безовта қилади. Регрессив босқичда тугунча юзаси камроқ кепакланади, тугунчалар сўрилиб, ҳалқасимон кўринишга киради. Касалликнинг пайдо бўлиши ёки авж олиши баҳор-ёзда, кимдадир куз-қиш фаслларида кўпроқ кузатилади. Айрим ҳолларда экссудатив псориаз ҳам вужудга келади. Бу турда тўқ қизил тугунчалар юзасида қат-қат сарғиш ёки қўнғир-жигарранг кепакланиш кузатилади, кепаклар кўчирилса кучсиз намланиш ўчоғи кўринади.

Касалликнинг кам учровчи хили (масалан, пустулез псориаз) танада, қўл-оёқларда ҳамда кафт ва товон соҳаси териларида тошмалар билан кечади. Эритродермия, тана ҳарорати кўтарилиши, эт увишиши, камқувватлик, лейкоцитоз юзага келади. АСОРАТЛАРИ. Псориатик эритродермия псориазнинг оғир асоратларидан бири. Бунда тошмалар терининг ҳамма қисмини эгаллаб олиб, касаллик оғир кечади, бемор кўп миқдорда суюқлик йўқотади, ҳарорат кўтарилиб, эт увишади ва бемор кучли тери қичишишидан безовталанади. Ҳатто беморларда юрак ва буйрак етишмовчилиги хавфи юзага келади. Псориаз билан оғриган 10 фоиз беморларда псориатик артропатия рўй беради. Яъни, қўл-оёқ панжаларининг оралиқ бўғимлари, умуртқа поғонаси бўғинлари жароҳатланади.

Касалликнинг илк белгилари бўғимларда клиник ўзгаришларсиз оғриқ кузатилади. Кейинчалик касаллик авж олиши оқибатида бўғим�лар шишади, юзасидаги тери қизаради, ҳаракат чекланади ва оғриқли бўлади. Бўғимлар бора-бора ҳаракатсизланиб қолади, бу эса баъзан ногиронликка олиб келади. Бемор тирноқларида ўзгаришлар кўп учрайди. Кўпинча тирноқларнинг қалинлашиши ва синиши кузатилади.

ДАВОЛАШ. Псориазни даволашда касалликнинг клиник босқичи кўзда тутилади. Индиффрерент ёки стероид малҳамлар буюрилади. Витамин Д- 3 сақловчи Psorcutan (Daivonex) креми, мази псориазни даволашда самарали ҳисобланмоқда. Жароҳатланган терига кунига 2 марта юпқа суртилади. Кортикостероид мазлари (дексаметазон, целестодерм, лоринден, дермовейт, клобетазол, неризона, фторокорт) ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Уларни икки ҳафтадан зиёд суртиш мумкин эмас, акс ҳолда нохуш таъсирлари кузатилиши мумкин (тери атрофияси ёки буйрак усти бези атрофияси). Дитранол (0.5%, 1%, 2% крем ёки мазлари) тез таъсир кўрсатувчи даво. Маз ёки креми кунига 1 марта (10 кун мобайнида) юпқа суртиб 10, 20, 30 минутдан сўнг ювиб ташланади. Шифобахш таъсири асосан 1525 кундан сўнг кузатилади. 13% салицил кислотаси ва 320% қора мой (концентрацияси касаллик даврига қараб аниқланади) сақловчи мазлар, котикостероид мазлари билан биргаликда ёки уларсиз, кунига 1 ёки 2 марта суртилади. Узоқ муддат фойдаланиш мумкин. Асалари заҳри сақловчи мазлар Ungapiven ва Helar (чистотел экстракти ҳам) шифобахш таъсирга эга, тери яллиғланиши мушак ва бўғимлар оғриғи билан кечса қўлланилади. Улар кунига 2 марта суртилади, 1020 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.

Асо�сан, эритропатик псориазда қўлланилади. Шунингдек, седатив воситалари; тинчлантирувчи чойлар, бром препаратлари, нейролептиклар умумий даво сифатида қўлланади. Касалликнинг прогрессив даврида антигистамин воситалари витаминотерапия (В12 витамини фолиевая кислота билан биргаликда, ёзги турида эса никотин кислотаси, теоникол, трентал) буюрилади. Оғир турларида (тез-тез қайталашида, 5080 фоиз тери жароҳатланганида) синтетик ретиноидлар, цитостатик воситалар, иммунотерапия, физиотерапия ва фотокимётерапия муолажалари буюрилади.

Псориаз хасталиги жуда қадим замонлардан бери инсонни таъқиб этиб келган. Темиратки сурункали тери касаллиги бўлиб, тиббиётда псориаз дейилади. Бу касаллик бемордан соғ одамларга юқмаслиги боис уни халқлар орасида «қутлуғ дард» деб аташади. У кўпроқ 12-15 ёшлардан бошланиб, ойлаб, йиллаб, баъзан кўп йиллар давом этиши кузатилган. Псориазнинг келиб чиқиши сабаби ҳозиргача номаълум бўлиб, бу ҳақда дунё олимларининг турли назариялари мавжуд. Кўпчилик олимлар буни марказий асаб фаолиятининг бузилишидан (қаттиқ қўрқишдан, оғир мусибатдан ва бошыалардан) деб кўрсатишади. Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, псориаз ирсиятдандир. Шунингдек, булардан фарқлироқ назариялар ҳам бор.

Масалан, фильтрловчи вируслар таъсирида юқумли (инфекъион) назарияси, нейроэндокрин-алмашинув назарияси. Айрим олимларнинг таъкидлашича, псориаз моддалар алмашинуви, асаб ва эндокрин тизими фаолиятининг бузилиши, танзиллит, гайморит, холецистит, андексит ва бошқалар оқибатида келиб чиқиши мумкин. Касаллик белгилари кўпроқ бошнинг соч қисмида, тирсак ва тиззада, қўл ва оёқнинг юзасида пайдо бўлиши аниқланган. Дастлаб терида майда, мошдек, нўхотдек пушти ёки қизғиш тугунчалар ҳосил бўлиб, уларнинг усти қипиқланувчи оқиш, кумуш ранг пўстлоқ билан қопланади. Тугунчалар аста-секин катталашиб, бир-бирига қўшилиб кетиши мумкин. Касаллик зўрайганда псориаз тошмалари баданни бутунлай эгаллаб олади (псориатик эритродермия); бунда бемор ўзини ёмон ҳис қилиб иситмалайди, лимфа тугунлари катталашади. Псориазнинг баъзи турида тирноқ бўғимлар ҳам зараланиб, шакли ўзгаради, ҳаракат қилганда қаттиқ оғрийди, тирноқ юзаси қалинлашиб хира тортади.

Касаллик одатда куз ва қиш ойларида қўзғаб, ёзда бироз енгиллашади (ремиссия). Псориаз уч даврни ўтказади: биринчиси – касалликнинг бошланиши ва ривожланиш (прогрессив) даври; иккинчиси – турғунлашган (стационар) даври, бу даврда касаллик белгилари пайдо бўлиши тўхтаб, эскилари эса катталашмайди; учинчиси – орқага қайтиш (регрессив) даври. Бу даврда тугунчалар аста-секин сўрилиб, қипиқлари тушиб, кейинроқ тери нормал ҳолга келади. Темираткини даволашда юқоридаги даврларга қараб бир неча физиотерапевтик умумий ва жойли даволаш усуллари қўлланилади. 1. Беморлар ўзларича турли дори-дармонлар қўлламасдан шифокор-дерматолог назоратида бўлиб, унинг кўрсатмаси бўйича даволанишлари лозим. 2. Беморларга қуёш ва кварц нурлари олиш, ванна, сауна, электруйқу, игна ва гипноз билан даволаниш, дарёда, денгизда, бассенда чўмилиш, Чортоқ, Тошкент минерал сув, Жалолобод каби курортларда даволаниш тавсия этилади. 3. Беморлар спиртли ичимликлардан, кашандаликдан, аччиқ кофе, чой ичишдан, ширинликлардан, шўр, қовурилган, ёғли, консерваланган, тузланган (гўшт, балиқ, қази, бодринг, помидор, карам, сабзи, цитрусли мевалар ва бошқалар) овқат ва ичимликдан сақланишлари керак. 4. Беморларга сут, ўсимлик маҳсулотлари, ўсимлик мойларидан тайёрланган, А, В, С витаминларига бой овқатлар, кўпроқ ҳўл мева, янги сабзавот ва кўкатлар истеъмол қилиб юриш тавсия этилади. 5. Қанча кўп ҳаракат қилсангиз (иш, спорт, туризм, сайр ва бошқалар), организмингиз кислороддан яхши фойдаланади.

Бу эса темираткининг тез тузалишига ёрдам беради. 6. Псориаз тез-тез ошқозон-ичак, жигар хасталиклари билан бирга кечиши боис уни тез ва самарали даволаш учун доривор ўтлар йиғмаси дамлама (қайнатма)лари истеъмол қилиш буюрилади. 7. Ҳар бир бемордаги псориаз бир-бирига ўхшамаслигини, кимнидир бирор дори-дармон даволаса, бошқа бировни даволамаслигини, кимгадир биринчи даволаш усули самарали бўлса, иккинчисида самарасиз, кейин эса мутлақо ёрдам бермаслигини унутманг. 8. Тўғри ҳаёт кечириш тарзига (овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш, ухлаш) амал қилинг. Беҳудага асабийлашманг, шошиб ва зўриқиб иш қилманг. #13; Шарқ табобатида “абадий ёшлик”, “ҳаёт ўсимлиги” деган маъноларни англатувчи ўсимликни эшитганмисиз? Билмасангиз, унинг ноёб ва очилмаган қирралари ҳақида сиз билан ўртоқлашамиз. Табобат илмининг асосчиси Абу Али ибн Сино инсон танасидаги илон заҳрини ушбу ўсимлик билан бартараф қилган.

Табибнинг қўлёзмаларида ва аллома Имом ал-Бухорий асарларида “Линжи” номи билан аталган қизил қўзиқориннинг инсон организмини соғломлаштириш ва навқиронлик бағишловчи хусусиятлари ҳақида айтилган. Хитойда ўсимликлар қироли деб юритилган “Шэнь нуна – гиёҳлар тўплами” номли қадимий китобда шундай дейилган: “Линжи – организмни мустаҳкамлайди, ўстиради ва заҳарни организмдан чиқариб ташлайди”. #13; Қўзиқоринлар органик дунёнинг ўзига хос вакиллари ҳисобланади. Эътибор билан қаралса, нимаси биландир ўсимликка қиёсланса, яна нимаси биландир жонли ҳужайрага ўхшайди. Бу ҳужайраларнинг ўсимлик ҳужайрасидан фарқи шундаки, хлорофилл сақламайди. Шу сабабли улардаги энергия қуёш нуридан эмас, балки биокимиёвий реакция ҳисобига йиғилади. Шунингдек, улар жонзотларга ўхшаб гликоген кўринишида глюкоза тўплайди ҳамда модда алмашинувининг натижаси мочевина ҳисобланади. #13; Қизил қўзиқорин Хитойда “линжи”, Японияда “Рейши” деб юритилади. Ҳозирги илмий номи эса “Ганодерма лусидиум”. Ганодерма лусидиум – ялтироқ тери демакдир. Тибет табиблари ва япон олимлари линжи организмнинг касалликларга қаршилигини оширувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва умрни узайтирувчи, ҳозирги давр одамларини “қутқарувчи юлдузи” деб баҳолашган. У ўзининг таъсири бўйича 365 та энг олий деб тан олинган ўсимликлар ичида биринчи ўринда туради.

Табиий ҳолда табиатда жуда кам учрайди, уни топиш қийин. Ўн мингталаб олча дарахтининг фақат 1-2 тасининг қуриган қобиғида учрайди. Илгари бундан фақат императорлар, сарой аёнлари фойдаланишган. #13; Дунё олимларининг тинимсиз изланишлари натижасида 5 минг йиллик тарихга эга бўлган генодермани органик усулда ўстириш йўлга қўйилди. Хитойлик микробиолог Леау Сун Сенг ушбу қўзиқорин устида илмий изланишлар олиб борди. Малайзиянинг нам иқлими ганодерма етиштириш учун жуда қулайлигини аниқлаб, у ерда жуда катта плантацияларда органик усулда етиштириш йўлга қўйилди. У 200 тадан ортиқ ганодерма турларидан фақат 6 турини танлаб олган. Булар инсоннинг юрак, жигар, мия, қора талоқ, буйрак, ўпка аъзоларининг шаклларига жуда ўхшайди ва улардан бир йилда тўрт марта ҳосил олинади.

Таркибида 200 дан ортиқ фаол моддалар борлиги, жумладан, 7 хил моносахарид, 18 хил амино кислоталар, 10 хил микроэлементлар (кальций, магний, темир, хром, мис, рух, селен, йод, мишякь, германий) ва бошқа хил моддалар борлиги аниқланган. #13; Бу қўзиқоринларнинг организмга шифобахшлиги, энергия бериши ва ёшартирувчи хусусиятлари бошқа турдаги қўзиқоринларда йўқ. Шунинг учун ҳам маҳсулотларни истеъмол қилганда инсоннинг барча аъзолари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. #13; 2013 йил 7 майда “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ва уни Президентимиз Ислом Каримов томонидан имзоланиши халқимиз саломатлигига, мамлакатимиз аҳолисининг узоқ умр кўриши, турли касалликларни олдини олишга қаратилган улкан ғамхўрликлардан бири бўлди. Қонуннинг мақсади аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги муносабатларни давлат томонидан тартибга солишдан иборат. Ушбу қонунда микронутриент етишмаслигини аниқловчи замонавий технологияларни ва унинг профилактикасининг усулларини ривожлантиришда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир. #13; Маълумки, микронутриентлар инсон организмини нормал ўсиши ва ривожланиши учун витамин ва минераллар билан тўлдиради.

Буларнинг фойдали хусусияти шундаки, бу моддалар касалликнинг белгиларини эмас, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилади, организм ҳужайраларини талаб қилган моддалар билан озиқлантиради. #13; Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, инсон организмига салбий таъсир кўрсатувчи радиация нурларининг ҳар қадамда учраши, нотўғри овқатланиш, истеъмолдаги овқатларимизнинг кўпи сунъий йўл билан синтезланиб бойитилганлиги, стресс (руҳий зўриқиш)лар, зарарли одатлар каби иллатлардан қутилишнинг бирдан бир усули микронутриентлар – биофаол қўшимчалардан фойдаланишдир. #13; Биофаол қўшимчалар мураккаб технология ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли гиёҳлар таркибидан ажратиб олинаётган фаол моддалардир. Организмнинг барча ҳужайраларига 98 фоиз сўрилиб, ҳар бир биологик фаол модда тегишли функцияни бажаради. Биофаол қўшимчаларни яратилишида халқ тажрибаларидан ташқари микробиология, фармакология эпидемиология, клиник медицина, микронутриентология, диетология ва бошқа фанларнинг мисқоллаб йиғилган тажрибаларига асосланиб, нанотехнология усулида ишлаб чиқарилади ва тавсия қилинади. #13; Пардоз воситаси сифатида ҳам самарали қўлланилади. Юздаги майда ажинларни йўқотади, майинлигини сақлайди. Турли тери касалликларини: псориаз, экзема, дерматитларни, ҳуснбузар ва доғларни, ҳар хил тошмаларни, гўдаклардаги чилла (яра диатези)ни самарали даволайди ва терини яшартиради.

#13; Тошкент кимё-технология институти “Биотехнология” кафедраси ёш олимлари томонидан Ўзбекистон шароитида ганодерма замбуруғини табиий ҳолда ўсиш имкониятларини аниқлаш мақсадида 2011-2012 йилларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида илмий экспедиция ўтказилиб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳамда шаҳар ва туман марказларида ганодерма замбуруғини топиш имконияти бўлмади. Икки йиллик изланишлар асосида 2012 йил 3 август куни Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани ҳудудидан гилос дарахти танасида табиий ҳолда ўсган ganoderma lusidium (Gurtis: Fr.) P.Karst замбуруғи топилди. Узунлиги 5,8 метр, эни 65 сантиметрни ташкил этган бу гилос дарахти танасининг пастки қисмида ганодерма замбуруғи яхши ривожланган ҳолда ўсганлиги кузатилган. Илмий манбаларда ҳар 10 мингта гилос дарахтининг 1 та ёки 2 таси танасида ганодерма замбуруғи ўсиши ҳақидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган.

Чунки, илмий экспедиция давомида 32 минг 562 туп гилос дарахти тадқиқ этилган. #13; Тадқиқотчилар маҳаллий шароитда ўсган замбуруғнинг фармакологик хусусиятларини ўрганиш борасида унинг кўп миқдорда полисахаридлар сақлашини аниқладилар. Олимларнинг фикрича улардан ўстириш шароитини ўзгартириш орқали экзо ва эндополисахаридларни кўп миқдорда ажратиб олиш имконияти мавжуд. Шу боисдан ёш олимлар ганодерма замбуруғининг полисахаридлар синтез қилиш хусусиятини аниқлаш мақсадида 13 хил таркибга эга бўлган озуқа муҳити манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқишди.

Олинган натижаларга кўра энг мақбул озуқа муҳити глюкоза, лактоза ва крахмал сақлаган озуқа манбаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлашди. #13; Ушбу технологиянинг яратилиши яқин келажакда мамлакатимизнинг озиқ-овқат ва фармацевтик саноатига ноанъанавий, таннархи арзон бўлган хомашё манбасини етказиш имкониятини берса ажабмас.

Рекомендуем также посмотреть